УСМОНХЎЖАЕВ Иномжон Бузрукович

УСМОНХЎЖАЕВ Иномжон Бузрукович (1930.21.5, Бағдод тумани) — партия арбоби. Ўрта Осиё политехника ин-тининг архитектура ф-тини тугатган (1955). Марғилон ш. бош меъмори (1959), Фарғона вилояти партия комитети инструктори (1960), Фарғона вилояти ижроия қўмитаси бошқарма бошлиғи (1961), Фарғона ш. ижроия қўмитаси раиси (1962—64), Сирдарё вилояти партия комитети котиби (196569), КПСС МК инструктори (1969—72), Наманган вилояти ижроия қўмитаси раиси (1972—74), Андижон вилояти партия комитети 1котиби (197478), Ўзбекистон ССР Олий Совета Президиуми раиси (1978—83). Ўзбекистон Компартиям МК 1котиби (1983—88). Усмонхўжаев республикага рахбарлик қилган йилларда сиёсий ва иқтисодий вазият ёмонлашди, у қатъиятсизлиги ва журъатсизлиги туфайли Марказнинг тазйиқига дош бера олмай, 1984—88 й. ларда Ўзбекистоннинг кўплаб хўжалик ва партия арбобларини «пахта иши» ва «ўзбеклар иши» деган сохта сиёсий айбловлар натижасида қатағон қилинишига, халқнинг миллий ғурури ва қадриятлари камситилишига йўл қўйиб берди.

Aд: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ўзбекистон тарихи (19171981 й.), Т., 2002; Азизхўжаев А., Чин ўзбек иши, Т., 2003.


Кирилл алифбосида мақола: УСМОНХЎЖАЕВ Иномжон Бузрукович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты