УСТА ОМОНИЛЛА (19-а. ўрталари тахм. 1900) — самарқандлик ғишткор, ганчкор. Қурувчи уста Жалилнинг шогирди. Регистондаги барча меъморий обидаларни таъмирлашда қатнашган. Шердор мадрасанинг жан. кираверишидаги қалқонсимон қаносида «уста Омонилла 1313» ҳижрий (мил. 1895) ёзуви сакланган. Самарқанддаги Бухоро кўчасида жойлашган даҳа масжидини уста Абдурашид билан ҳамкорликда қурган. Тош териш санъати билан шуҳрат қозонган.