ТИНТОРЕТТО (Tintoretto, асли Робусти, Robusti) Якопо (1518.29.9 — Венеция — 1594.31.5) — итальян рассоми, Сўнгги Уйғониш даври Венеция мактаби намояндаси. Бонифацио Веронезе, Тициандан таълим олган. Тинтореттонинг илк асарларидаёқ унинг мураккаб ракурсларни, кескин нур самарасини, хилмахил ҳаракатларни маҳорат билан бера олиши намоён бўлди («Иоанн Крестителнинг туғилиши», 1540-й. лар охири, Эрмитаж). Оммавий саҳналардаги кишиларнинг ҳолати, уларнинг ҳайратини маҳорат билан тасвирлаши («Авлиё Маркҳинг мўъжизаси», 1548, Академия галереяси, Венеция ва б.) уни тўла шаклланган ижодкор сифатида намоён қилди, соф, нурли буёклар улкан таъсирчан қудратга эга бўлиб борди («Мариянинг ибодатхонага кириши», тахм. 1555, СантМария дель Орто черкови, Венеция), Т. асосий иши — Скуола ди СанРокко учун яратган намоёнлар туркуми (1565—88)да христиан афсоналарини теран демократик кайфиятда талқин қилади, унда халқ, серташвиш, романтик кайфият бахш этувчи манзара тасвирига алохида эътибор беради; баталь жанридаги «Зара яқинидаги жанг» (тахм. 1585, Дожлар саройи, Венеция), «Махфий кечалар» (1592 — 94, СанЖоржио Мажоре черкови, Венеция) асарлари маҳобатлилиги билан диқкатга сазовор. Тинторетто яратган портретлар ўта содда ва нозик руҳияти билан Рембрандт асарлари билан рақобатлашади («Автопортрет», тахм. 1590, Лувр ва б.).