УТУРГУРЛАР — илк ўрта аср туркий қабилаларидан бири. Шарқий Европага кўчиб ўтган гуннларнинг бир қисми 5-а. нинг 2ярмидан утигур ёки утургур деб аталган. Бу даврда улар Азов денгизининг шарқий қисмида кўчиб юришган. Уларнинг бошлиғи — машҳур Сандилх бўлган. Византия У. ни уларга қардош қутургурларга қарши гижгижлаган ва натижада улар ўртасида кураш узоқ вақт давом этиб ўзаро қирилиб кетишга олиб келган. 560 й. У. аварлар томонидан бўйсундирилган. 570 й. ларда улар Турк хоқонлигига қарам бўлишган. 630 й. ларда Утургурлар ва Азов денгизи бўйида яшаган бошқа туркий қабилаларнинг авлоди Кубратхон бошчилигида Булғор подшолигига асос солинган.
Ад.: Артамоно в М . И., История Хазар, Л., 1962.