ТИПОЛОГИЯ (тип ва…логия) — объектларни мавҳум, умумлашган модел (тип)лар ёрдамида илмий тасниф қилиш усули. Бунда ўрганилаётган объектларнинг энг муҳим структур (таркибий) ва функционал хусусиятлари кайд этилади. Типологиянинг асосий хусусияти шундаки, у нафақат ўрганилган, билиб олинган объектларни тасниф килиш, балки у ёки бу даврдаги фанга хдли маълум бўлмаган объектларнинг мавжуд бўла олишини аввалдан кўрсатиш (аниклаш)га ҳам имкон беради (мас., Д. И. Менделеевнинг элементлар даврий системаси). Илмий тафаккурнинг универсал усулларидан бири бўлган Типология ўрганилаётган объектлар ўртасидаги ўхшашлик ва тафовутни очиб беришга, уларни айнан ўхшатиш, тенглаштириш йўлларини топишга асосланади ва кўплаб фан соҳаларида қўлланади, бироқ хилмахил хоссали объектлари кўп бўлган биол. кимё, геогр. тилшунослик, психология каби фанларда самарали фойдаланилади.
Тилшуносликда Типология — умуман тил тузилишининг муҳим белгиларини алоҳида, айрим олинган тиллар қурилишини ўрганиш ва уларни ҳар томонлама таққослаш асосида аниқловчи ва умумлаштирувчи тилшунослик бўлими. Типологик методлар турлитуман тилларнинг фонологияси, морфологияетл, синтаксист ва лексиҒсосидаги ўхшашликлар ва тафовутларни аниклашга, лингвистик универсалияларни, шунингдек, тилларнинг типларини — тил курилиши табиати ҳақидаги умумлашган, мукаммал хрлдаги тушунчаларни белгилашга қаратилган. Тилларнинг типлари грамматикада тушунчаларни англатиш усулига, муносабатларни ифодалаш техникасига ва бирикиш, богланиш даражасига қараб аниқланади. Типологик тадқиқотлар тил тизимининг алоҳида, айрим кичик тизимлари асосида ҳам олиб борилади, шу туфайли фонологик, морфологик, синтактик ва семантик Типологиялар фаркланади. Икки ёки ундан ортиқ қариндош ёки қариндош бўлмаган ҳар хил тизимдаги тилларнинг айрим хусусиятларини қиёсий Типология ўрганади. Аникланадиган типологик белгилар маълум бир кичик тизимнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради, лекин тил қурилишида улар турли нисбатларда бирикади, шунинг учун мазкур белгилардан бири асосий, етакчи ҳисобланади. Сўзнинг таркибий тузилиши асосида тилларнинг морфологик (типологик) таснифи яратилди, бироқ тадрижий тараққиёт натижасида тилнинг типи ўзгариши мумкинлиги сабабли тилларнинг типлари соф ҳолда учраши исботланмаган. Тилшунослик соҳасидаги типологик тадқикртлар немис олими Ф. Шлегель асарларидан бошланган. Кейинчалик тиллар Типологияси бўйича немис олимлари А. В. Шлегель, В. Гумбольдт, Х. Штейнталь, А. Шлейхер, америкалик Э. Сепир, чех В. Скаличка, француз А. Мартине, руслардан Ф. Ф. Фортунатов, И. И. Мешчанинов, Б. Успенский, Ю. В. Рождественский, В. Н. Ярцева ва б. тадқиқотлар олиб борганлар. Ўзбекистонда ҳам А. Абдуазизов, Ж. Бўронов, Қ. Тойметов ва бошқалар Типология масалалари билан шуғулланганлар.
Ад.: Успенский Б. А., Структурная типология языков, М., 1965; Теоретические основў классификации языков мира, М., 1980. Абдуваҳоб Мадвалиев.