ТИПОМЕТРИЯ (тип ва…метрия) — матбаада босма қолиплари (шрифт, пробель материаллар ва б.) элементларини ўлчаш тизими. Типометрия асосида 1/72 дюйм (0,376 мм)га тенг босмахона пункти ётади; йирик элементлар квадратда ўлчанади. Литер, қатор, пробель (оралиқ) материалларнинг чизиқли ўлчамларини аниклашда ишлатилади. Пункт билан квадрат ўртасида оралиқ бирликлар бор: нонпарель (1/8 квадрат), петит (1/6 квадрат), цицеро (1/ 4 квадрат) ва б.