ТИР

ТИР — Финикия (ҳоз. Ливандаги Сур ш.)даги денгиз бўйи шаҳардавлати. Мил. ав. 4минг йилликда асос солинган. Мил. ав. 1минг йилликда равнақ топган. Мил. ав. 3—2минг йилликда муҳим ҳунармандчилик ва савдо маркази. 2минг йилликда (танаффуслар билан) Миср таъсирида бўлган. Тир ликлар Ўрта денгиз ороллари (Кипр, Сицилия ва б.), Шим. ва Ғарбий Африка ва Испанияда бир қанча колониялар (манзилгоҳлар) барпо этганлар. Мил. ав. 10-а. да Тир гегемонлиги остида вужудга келган ТирСидон подшолиги Финикиянинг бутун денгиз соҳйли устидан ҳукмронлик қилган. Мил. ав. 8-а. да Т. Оссурияга, мил. ав. 6-а. бошидан Янги Бобил подшолигига, мил. ав. 6-а. нинг 2ярмидан Ахоманийлар давлатига карам бўлган. Мил. ав. 332 й. узоқмуддат денгиз ва қурукликдан қамал қилингандан кейин Тир Александр томонидан эгалланган. Эллинизм даврида Т. Птолемейлар, Салавкийлар давлати таркибида, мил. ав. 64 й. дан Римнинг Сурия провинциясига ички мухториятини саклаган холда кирган. Араблар истилосига қадар (7-а.) Шарқий Ўрта денгизнинг йирик савдо маркази бўлиб қолган. Тирда археологик қазиш ишлари француз археологи Э. Ренан (19-а. нинг 2ярми), А. Пуадебар (20-а. нинг 40-й. лари) томонидан олиб борилган. Тир Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
МИСР
ТОШКЕНТ
ЭЛЛИНИЗМ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты