УЧАР БАЛИҚЛАР (Exocoetidae) саргансимонлар туркумига мансуб балиқлар оиласи. Уз. 15—50 см. Жағлари қискд, кўкрак ва айримларида қорин сузгичлари узун. 7 уруғи, 60 дан ортиқ тури тропик ва субтропик денгизларда Tapкалган. Баъзан тўда ҳосил қилади. Сув устида учиш хусусиятига эга (номи шундан). Хавф сезганда сувдан 10 м гача баландликда 200 м, баъзан 400 м масофага учиб боради. Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанларининг тропик хамда субтропик қисмида яшайди. Япон учар балиғи, оддий узунқанот каби турлари бор. Планктонхўр. Увилдирикларини сувўтлар ёки бошқа нарсаларга ёпиштириб қўяди. 1—24 минг увилдириқ ташлайди. Овланади.