УЧЛАНМА НУҚТА (термодинамикада) — модданинг ҳолат диаграммасит ундаги 3 фаза — қаттиқ, суюқ ва газеимон фазаларининг турғун мувозанат ҳолатига мое келадиган тра ва босимни ифодаловчи нуқта. Гиббснинг фазалар қоидасига кўра, кузатилаётган модданинг мувозанат ҳолатида учтадан ортиқ фазалар бўлиши мумкин эмас. Агар модда учта эмас, балки ундан кўп фазаларда мавжуд бўлиши мумкин бўлса, бундай модданинг ҳолат диаграммасида бир неча Учланма нуқта бўлиши мумкин. Мас, сув учун битта Учланма нуқта босим 610 Па [4,58 мм сим. уст. ] ва тра 0,008°С [273,15 К] бўлган нуқтада кузатилади. Бунда муз, сув ва сув буғи ўзаро мувозанатда бўлади. Сувнинг Учланма нуқта т-раси Т=273,15 К термодинамик температура шкаласйнинг репер нуқтаси ҳисобланади. Турли моддалар учун Учланма нуқтада тра ва босим турлича бўлади (жадвалга қ.).
2000 атм ва ундан ортиқ босимларда ҳамда тра 20° дан паст бўлган шароитда сув билан бирга унинг ҳолати — муз (кристалл)нинг 5 дан ортиқ фазаларини кузатиш мумкин. Шунинг учун айрим Учланма нуқта ларда 3 хил кристалл фазалар ўзаро мувозанатда ҳам бўлади.