УЧМА

УЧМА, оташак (Ceratocephalus Moench.) — айиқтовондошларга мансуб бир йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда 2 тури — тўғритумшуқ Учма (Ctesticulatus (Crants) Bess.) ва илмоқтумшуқ Учма (С. falcatus (L.) Pers.) ўсади. Тўғритумшуқ Учма пояси 1—7 см, илмоқтумшуқ Учманинг бўйи 3—10 см, тумшуғи қайрилган. Барги панжасимон камбар бўлакчали, илдиз бўғзида жойлашган. Гули сариқ. Меваси тумшуқсимон ўсимтали, поя учида бошоққа ўхшаб тўпланган. Уруғи куздаги биринчи ёмғирдан кейин униб чиқади; март — апр. да гуллаб уруғлайди. Учма чўл ва адирлардаги ўтлоқларда, экинлар орасида кўп учрайди. Таркибида заҳарли модда бор. Тўғритумшуқ учма, Учмадан кўпинча қўй ва эчкилар заҳарланади. Ўзбекистонда кенг тарқалган.


Кирилл алифбосида мақола: УЧМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
1 отряд - Позитивчик
БЕГОНА ЎТЛАР
ЕР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты