ТИРОКСИН, 3,5,3’,5тетрайодтирозин — одам ва ҳайвонларнинг асосий тиреоид гормони. Қалқонсимон без фолликулаларида ишланади. Тирозин ҳосиласи. Тироксин сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳамда баъзи суякли балиқлар (мас., камбала)да метаморфозни, иссиқ қонли ҳайвонлар ва одамда моддалар алмашинувини, иссиклик ишлаб чиқарилиши, тўқималарнинг ўсиши ва янгиланишини кучайтиради. Тироксин синтези ва секрециясини гипофизнинг тиреотроп гормони (ТТГ) бошқаради. Қонда Тироксин миқдори кўпайса, ажралади. Тироксин концентрацияси камайганда тикланади. Тироксиннинг ажралишига ташқи муҳит омиллари (тра ва стресс), овқат (йод) ва б. ички секреция безлари таъсир этади. Тироксин мувозанати бузилиши турли касалликлар (гипертиреоз, гипотиреоз, буқоқ, кретинизм, микседема)т олиб келади.