УЧЎЧОҚ ЧЎҚҚИСИ — Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги тоғ чўққиси. Боботоғнинг давоми — Оқтоғнинг энг баланд жойи (751 м). Сурхондарё ва Кофарниҳон дарёлари оралиғида. Атрофи сойликлардан иборат. Неоген жинсларидан тузилган. Учўчоқ чўққиси яқинидан нефть ва газ конлари топилган. Чўққи ёнидан мармартош тайёрланади.