ТИТАНМАГНЕТИТ — мураккаб оксидлар синфига мансуб минерал — таркибида кўп микдорда TiO2 нинг каттик, эритмаси бўлган магнетит тури, (FeFe3Қ, Ti)2O4. Fe, Ti ва V ларнинг комплекс рудаси. Унда Fe 50—55%; Ti 8—12%; V—0,5% гача бўлади. Табиатда ильменитли компонентлари кўп (37% гача) бўлган магнетитлар — титанмаггемитлар жуда кўп тарқалган. Титанмагнетит ларда Al3Қ, V4Қ, Cr3Қ, Мп2Қ ва б. аралашмалар ҳолида учрайди. Октаэдрик кристаллар, донадор агрегатлар, кора рангли массалар шаклида бўлади. Қаттиклиги 5—5,5; зичлиги 4,8—5,3 г/см3. Т. м. конлари, асосан, магматик бўлиб, ўта асосли жинслар, асосли ва ишқорли тог жинслари билан боғлиқ; сочмаларда ғам учрайди. Титанмагнетитнинг йирик конлари Россия, Ҳиндистон, Канада, АҚШ ва Норвегияда мавжуд. Титанмагнетитдан темир, титан, ванадий олинади (яна қ. Темир рудалари, Титан рудалари).