ТИТИКАКА — Марказий Анд тоғларидаги кўл, Перу ва Боливия чегарасида. Жан. Америкада энг катта, Ер шарида энг йирик баланд тоғ кули (3812 м баландликда). Майд. 8,3 минг км2. Уз. 150 км, кенглиги 70 км, энг чуқур жойи 304 м. Кул урни тектоник сойлик булиб, қирғоқлари эгрибугри, баъзи жойлари тик ён бағирли. Қамишзорлар билан қопланган. Титикакага 45 та даре ва ирмоклар куйилади, кўлдан Десагуадеро дарёси оқиб чиқиб, Поопо кўлига куйилади. Март ойида суви купайиб, май. —дек. да камаяди. Қирғоқлари яқинида суви музлайди. Титикака — қад. сув ҳавзаси қоддиғи. Кўлдан балиқ овланади. Кема қатнайди. Кўл бўйидаги энг йирик шаҳар ва порт — Пуно (Перу). Титикаканинг жан. шарқий соҳилида ва оролларда индейсларнинг қад. маданий ёдгорликлари сакланган.