ТИЦИАН

ТИЦИАН (асли Тициано Вечеллио, Tiziano Vecellio) (1476/77 ёки 1480 й. лар, ПьеведиКадоре, Венеция — 1576.27.8, Венеция) — итальян рассоми, Уйғониш даври Венеция мактабининг энг йирик намояндаси. Ўсмирлик давридан Венецияда. Жованни Беллини устахонасида таълим олган. Жоржоне билан яқин бўлган, унга Венециядаги биноларни деворий расмлар билан безашда ёрдам берган (парчалари сакданган). Асосан Венецияда, шунингдек, Падуя (1506), Мантуя (1536—37), Феррара (1516 — 23), Урбино (154244), Рим (154546) ва Аугсберг (1548,1550—51)да ишлаган. Тициан ижодида Уйғониш даврининг инсонпарварлик ғоялари акс эттирилган бўлиб, унинт ҳаётбахш санъати серқирра, ҳаёт воқеаларини кенг қамровли қилиб олиши, даврнинг драматик воқеаларини теран очиб бериши билан ажралиб туради. Илк асарларида Жоржоненинг таъсири сезилади («Исо ва гуноҳкор аёл», «Исо ва Магдалина», 1510-й. лар боши ва б.). 1510-й. лар ўрталаридан Рафаэль ва Микеланжело ижодини ўрганганидан сўнг ўзининг мустақил услубини ишлаб чикди: сокин ва шодон образлари ҳаётбахш туйғуларнинг ёрқинлиги, ички нурланганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга («Дунёвий муҳаббат ва илоҳий муҳаббат», тахм. 1515—16; «Флора», тахм. 1515; «Венеранинг байрами», 1518; «Тобутга қўйиш», 1520 ва б.), диққатини кўпроқ монументал, кўтаринки руҳ ва динамика билан ишланадиган композицияларга қаратган («Марямнинг осмонга кўтарилиши», тахм. 1515—18, СантаМария Глориоза деи Фрари черковида ва б.). Якка ва гуруҳ портретларида замондошларини, улардаги хислатлар (ўзига ишонч, ғурур, шубҳа, иккиюзламачилик, ёлғон ва ҳ. к.)ни ўта синчковлик билан тасвирлайди, тасвирланаётганларнинг муносабатлари моҳиятини, ҳолатдаги драматизмни аевсиз фош қилади, ҳар бир образ учун ўзига хос қиёфа, кийим, ҳолат, композиция, замин танлайди: «Ипполито Медичи» (1532—33), «Ла белла» (тахм. 1536), «Папа Павел III Алессандро ва Оттавио Фарнезе билан бирга» (1545 — 46), «Карл V» (1548) ва б.

16-а. ўрталаридан Тициан ижодининг сўнгги даври бошланди, бу даврда у рангтасвирда маҳорат чўққисига кўтарилди, мифологик ва линий мавзулар талқинида ҳам чуқур теранликка эришди: «Даная» (1554), «Венера ва Адонис» (1554), «Европанинг ўғирланиши» (тахм. 1559), «Тобутга қўйиш» (1559), «Тавба қилаётган Мария Магдалина» (1560-й. лар), «Авлиё Себастьян», «Исога мотам» (1573—76) ва б. Т. кўплаб дадил рангтасвир усули билан ажралиб турувчи расмлар яратган, шакл ва манзаралар уларда енгил, аниқ, майин нурсоя кескинлигида бажарилган. Тициан рангтасвирда яратган эркин ишлаш усули жаҳон рангтасвирининг кейинги тараққиётига кучли таъсир кўрсатган. Турли даврларда турли мамлакатлар рассомлари Тициан ижодига мунтазам мурожаат қилдилар, асарларини синчиклаб ўргандилар (Веронезе, Тинторетто, Н. Пуссен, П. Рубенс, Д. Веласкес, Рембрандт, Э. Делакруа, Э. Мане ва б.).


Кирилл алифбосида мақола: ТИЦИАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИТАЛИЯ
ФРАНЦИЯ
УЙҒОНИШ ДАВРИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты