ТОВАР РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ — товарнинг ракрбатли бозор талабларига, бозорга чикарилган худди шундай товарларга нисбатан харидорлар эҳтиёжларига жавоб бериш крбилияти. Рақобатбардошлик, асосан, товар сифати, унинг техника даражаси, истеъмол хусусиятлари ҳамда энг муҳими — товар сотувчиси томонидан қўйиладиган нархи билан белгиланади. Шунингдек, рақобатбардошликка мода, сотиш ва сотишдан кейинги сервис хизмати, реклама, ишлаб чиқарувчининг овозаси (имиж), бозордаги вазият, талаб тебранишлари ҳам таъсир кўрсатади.