ТОВАРНИНГ ҲАЁТИЙ ЦИКЛИ — товарнинг бозорда сотилиб, сотувчига фойда келтириб туриш даври; Т. ҳЦ товарни яратиш ғояси ва намуна нусхасининг яратилиши, харажатлар ва фойда кўламини ҳисобкитоб қилишдан. бошланади. Товарнинг ҳаётий циклининг асосий босқичлари: 1) товарнинг оммавий сотиш учун бозорга кириб келиши;
2) товарга талабнинг ортиши натижасида сотиш ҳажмининг ўсиши;
3) товар мавқеининг юксак босқичга кўтарилиши ва максимал сотиш ҳажмига эришиш;
4) бозорнинг товарга тўйиниши, талабнинг пасайиши, сотишнинг камайиши;
5) сотиш ҳажмининг кескин пасайиши, фойданинг камайиши ва товарнинг бозордан чиқиб кетиши. Юқоридаги босқичларга монанд равишда товарнинг сотилиши ва ундан келган фойда дастлаб орта бориб, ўз чўққисига етади, сўнгра пасайиб, минимал даражага келади. Товарнинг ҳаётий цикли узун ёки қисқалиги товарнинг сифатига, бозор талабини қондира олишига, нархи, реклама, сотилиши шароитларини ўзгартириш ва б. га боғлиқ.