ТОВЛАМАЧИЛИК

ТОВЛАМАЧИЛИК — мулкий жиноятлардан бири. Ўзбекистон жиноят ҳуқуқига кўра, Товламачилик жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикает етказиш ёки уни нобуд қилиш, ёхуд жабрланувчи учун сир сакланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш демакдир. Товламачиликда факдт моддий бойликларгина эмас, балки мулкий мақомдаги ҳужжатлар, қарз (тилхат), меросдан воз кечиш тўғрисидаги ҳужжат, моддий бойликларни олиш учун ишонч қоғози, санаторийларга йўлланма ва ҳ. к. ҳам тажовуз буюми бўлиши мумкин. Товламачилик жинояти тамагирлик мотиви билан содир килинади. Товламачиликда мулк зўрлик ишлатилиб тортиб олинмайди, балки унинг эгаси томонидан ўз ихтиёри билан берилади. Шунингдек, Товламачиликда жабрланувчига нисбатан қўлланиладиган дўқпўписа, агар жабрланувчи товламачининг талабини бажармаса, кейинчалик амалга оширилиши назарда тутилади. Кўпгина ҳолларда Товламачилик шантаж, рэкет номи билан ҳам аталади. Лекин шантаж ҳам, рэкет ҳам Товламачиликдан фарқ қилади. Шантаж—шахсий шарманда қиладиган маълумотларни ошкор этиш билан қўрқитиб, бирон бир ҳаракатни содир эттириш бўлса, рэкет бир неча шахслар томонидан дўқ қилиш, зўрлик ишлатиш ва кўрқитиш орқали амалга ошириладиган қилмишдир. Товламачилик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган.

Мирзаюсуф Рустамбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ТОВЛАМАЧИЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХУСУСИЙ МУЛК
МУЛК
ТОШКЕНТ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты