ВАГНЕР Владимир Александрович [1849.17 (29).3 — 1934.8.3] – рус биологи ва психологи. Қиёсий психология намояндаларидан бири. Петербург, кейинчалик Ленинград ун-ти проф. (1906 — 31). Вагнер тадқиқотнинг объектив усулини генетик психологияга биринчи марта жорий қилиб, ҳайвонотнинг руҳий қобилиятлари эволюциясини кўрсатиб берган. Ҳайвонларнинг инстинктли фаолиятига доир асарлар ёзган.