ТОВУШ ЛОКАЦИЯСИ — объектга бўлган йўналишни ва шу объект тарқатаётган товушни тахлил қилиш йўли билан объектнинг турган жойини аниқлаш; объект ҳосил қилаётган товуш майдони (сует локация) ёки махсус қурилмалар воситасида ҳосил қилинадиган товушнинг ундан қайтиши (фаол локация) бўйича амалга оширилади.
Фаол Товуш локациясида импульели ва узлуксиз товуш манбаларидан фойдаланилади. Импульели режимда объектгача бўлган масофа ундан кайтган акс садо — сигналнинг кечикиш вақти бўйича аникланади. Узлуксиз режимда объектгача бўлган масофа унга юборилган ва ундан каштан частоталар фарқи билан аникланади. Товуш чикарувчи объектларнинг сует локацияси товушни тор йўналишда йўналтирувчи қабул қилгичлар билан (тор частота полосасида ишлаганда) қабул қилишнинг ёки корреляцией усул билан (кенг полосали манбалар билан ишлаганда) амалга оширилади. Товуш локацияси инфратовушдан ультратовушгача бўлган частота диапазонидаги товушни ҳавога, ерга ва металлга тарқатишда кенг қўлланилади.
Барча тирик жон, жумладан, одам ва ҳайвонларда Товуш локацияси мавжуд. Баъзи жониворлар, мас., кўршапалак, дельфин, кит ва қушлар ўз эволюциясида фаол локацияга мослашиб қолган. Кўршапалак бир неча м/с даги товуш импульсларини нурлатади. Кўр кишилар бирор тўсиққа яқинлашганини оёқ ёки хассаси товушининг тўсиқдан қайтиши билан сезиб олади.