ТОВУШ ЮТИЛИШИ

ТОВУШ ЮТИЛИШИ — товуш тўлқини энергиясининг бошқа тур энергияларга, хусусан иссиқлик энергиясига қайтмас ўтиши ҳодисаси; ютилиш коэффициента а билан характерланиб, см~’ да, яъни непер/см ёки децибел/м ларда ифодаланади.

Газларда Товуш ютилиши газ босимига, суюқликларда, асосан, ёпишқоқликка боғлиқ. Қаттиқ жисмларда Товуш ютилиши, асосан, муҳитнинг ички ишқаланиши ва иссиқлик ўтказувчанлиги билан белгиланади. Товуш ютилиши модданинг кристаллик ҳолатига, дефект, аралашма ва дислокацияларнинг борйўклигига, материалга дастлабки ишлов беришга боғлиқ. Металл ва яримўтказгичларда Товуш ютилиши диэлектриклардан доим катта, чунки товушнинг ўтказувчанлик электронлари билан ўзаро таъсири натижасида қўшимча ютилиш бўлади.

Муҳитда моддалар ҳар хил жинсли бўлганда Товуш ютилиши ортиб кетади. Турли ғовак ва толали моддаларда Товуш ютилиши юқори бўлганлигидан улардан товушни пасайтирувчи ва изоляцияловчи восита сифатида фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОВУШ ЮТИЛИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚАТТИҚ ЖИСМ
ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты