ВАДУЦ

ВАДУЦ — Лихтенштейн князлигининг пойтахти. Рейн дарёсининг ўнг соҳилида, Ретикон тоғи этагида жойлашган. Ахолией 4,8 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Вадуц мамлакатнинг савдо-молия маркази. Шаҳарда майда саноат корхонаси кўп; саноат маҳсулотинингдеярли ҳаммаси четга чикарилади. Вадуц ва унинг атрофида аниқ машинасозлик, асбобсозлик, самолётсозлик, ракетасозлик, саноати учун деталлар тайёрловчи корхоналар, Европадаги энг катта «Неолица» сунъий (чинни) тиш ф-каси бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Вадуцда йирик банк, коллеж, музейлар, почта маркалари бозори, меъморий ёдгорликлардан 9-а. да қурилган калъа бор. Туризм ривожланган. Шаҳар 1342 й. да вужудга келган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАДУЦ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЛИХТЕНШТЕЙН
ТИШ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты