ТОДОРОКИТ

ТОДОРОКИТ (Todoriki — Япониянинг Хоккайдо о. даги кон номидан) — минерал. 1963 й. Марказий Қизилқумда топилган. Кимёвий таркиби (Ca, Na, Mg2Қ, К), (Mn4Қ, Mn2Қ,Mg)6 xO|23H,O; асосий қисмни ташкил қилувчи Мп дан ташқари 16 кимёвий элемент (Mg, Ca, Na, К, Zn, Fe, Al, Si, Ba, Hg, Cd, Co, Ni, Sr, Mo, Си) аралашмаси бор. Ромб ёки моноклин сингонияда кристалланади. Кўриниши сферолитбуйраксимон. Каттиқлиги 1,5 — 2, зичлиги 3,7—3,8 г/см3. Ранги кора, ярим металлдек ялтирайди, электромагнитли. Тодорокит гиперген минерал бўлиб, олтин конларининг оксидланиш зонасидаги энг кечки шаклланиш босқичида вужудга келган. Ўзбекистонда Мурунтов, Томдитов ва Бўкантовда учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОДОРОКИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



МУРУНТОВ ОЛТИН КОНИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ЕР
МИНЕРАЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты