ТОЖИЕВ Бақо Ҳамидович

ТОЖИЕВ Бақо Ҳамидович (1913 — Самарканд — 1989.1.9) — актёр, реж., Ўзбекистон халқ артисти (1978). Тожиев характерли роллар устаси сифатида танилган. Яратган образларини ёрқин бўёқларда кўрсатиш, ижрода кучли драматизм, ифода воситаларини тўғри ва аниқ танлаш, саҳна маданиятини ўз меъёрида ушлаб туриш унинг ижодига хосдир. Тожиевнинг йирик характердаги таъсирчан образлари театр санъатига катта ҳисса бўлиб қўшилди: Шоди (У. Исмоилов, «Ҳоди ва Шоди»), Умурзоқ, Холмат, Рўзи аълам (Ҳамза, «Холисхон», «Бой ила хизматчи», «Майсаранинг иши»), вазир Қорахон (С. Ҳайитбоев, Ҳ. Раззоқов, «Нодира»), Шопур (Навоий, «Фарҳод ва Ширин»), Маҳкамбой (Ш. Саъдулла, Д. Зокиров, «Далада байрам»), Болтабой, Ўргилсин тоға (Д. Файзий, «Зарафшон кизи», «Атласхон»),Родриго (У. Шекспир, «Отелло»), Прамод (П. Дос, «Бузилган бола»), Агностоз (Г. Фигейредо, «Эзоп»), Сулаймон (У. Ҳожибеков, «Аршин мол олон»), Фарҳод (X. Мухторов, «Муҳаббат гули») каби фожиавий ва ҳажвий, драматик роллари билан танилган. Реж. сифатида «Муҳаббат гули» (X. Мухторов), «Фарзанд», «Оналар» (Соли Исмоилзода), «Нурхон», «Гулсара» (К. Яшин), «ким айбдор?» (О. Толипов), «Аяжонларим» (А. Қаҳҳор), «Беш кунлик куёв» (Шуҳрат), «Кампирнинг макри» (Г. Стефанский) каби спектаклларни саҳналаштирган. Тожиев бир қанча фильмлар («Помир болалари», «Қора кўланкалар», «Улуғбек юлдузи», «Ҳамза», «Фарзандлар» каби)да ҳам суратга тушган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОЖИЕВ Бақо Ҳамидович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ
ЗОКИРОВЛАР
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты