ВАЗОПРЕССИН

ВАЗОПРЕССИН (лот. vas — томир ва presso — босаман) , антидиуретик гормон — гипоталамусда ҳосил бўладиган нейрогормон. Кимёвий табиатига кўра полипептид. Томирларнинг силлиқ мускулларига таъсир этлб, уларни торайтиради ва қон босимини оширади, буйракларнинг каналчаларида сувнинг қайта сўрилишини кучайтириб шу тариқа сийдик ажралишини камайтиради (антидиуретик таъсир). Вазопрессин гипоталамус олдинги ядроларининг нейросекретор ҳужайраларида ҳосил бўлиб, нерв толалари орқали гипофизга ўтади, ундан қонга ажралади. Вазопрессин антидиуретик таъсир кўрсатганлиги учун умуртқали ҳайвонлар билан одам организмида сувтуз алмашинувини деярли бир меъёрда саклаб туради. Бу гормон етишмаганда қандсиз диабет пайдо бўлиши мумкин. Таркибида Вазопрессин бор препаратлар гипофизнинг орқа бўлагидан олинади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЗОПРЕССИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
НЕРВ СИСТЕМАСИ
ОВҚАТЛАНИШ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты