ТОИФ, Ат-Тоиф — Саудия Арабистонининг жан. ғарбий қисмидаги шаҳар. Ҳижоз тоғларида, 2000 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 250 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Шоссе йўл орқали АрРиёд ва Макка ш. лари билан боғланган. Қ. х. (чорвачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик) районининг савдо маркази. Кустарь усулида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳукуматнинг ёзги қароргоҳи жойлашган.