ТОЙБУҒО, Тайбуға — Сибирь хонлари сулоласининг афсонавий асосчиси; чингизийларга мансуб бўлмаган маҳаллий зодагонлардан. 1495 й. шайбонийлардан Ибоқхон ўлдирилгач, «Тойбуғо хонадони»дан чиққан Мамат (Маҳмет) туркий улусларнинг сиёсий иттифоқига раҳбарлик қилган (қ. Сибирь хонлиги). 16-а. нинг 1ярмида Тойбуғо сулоласидан бўлган хонлар Қозон хонлари билан қудачилик алоқалари ўрнатганлар. Ёдгорхон ва Бекбулатхон ўзларини Москва вассаллари деб тан олганлар (1555). 1563 й. Сибирь тахтини шайбоний Кучумхон эгаллаши билан Тойбуғо сулоласи барҳам топган.