ВАКОЛАТ

ВАКОЛАТ — вакилнинг Ваколат берувчига фуқаролик ҳукуқ ва мажбуриятлар вужудга келтириши, ўзгартириши ва бекор қилиши учун асос, яъни ҳуқукдир. Ваколат ишончнома, қонун, суд карори ёки маъмурий акт (ҳужжат) асосида юзага келади. Қоида та-риқасида, вакил уз Ваколат ини Ваколат берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кўзлаб, амалга оширишга мажбур. Вакил Ваколат берувчи шахе номидан шахсан ўз фойдасига ҳар хил битимлар туза олмайди (тижорат вакиллиги бундан мустасно). Вакил амалдаги конунчилик ва Ваколат берувчининг топширикларига биноан иш кўради. Вакил Ваколат сиз ёки Ваколат доирасидан четга чиқиб, ҳаракат қилган такдирда, бундай ҳаракат Ваколат берувчи учун ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат туғдирмайди, аммо бу ҳаракат Ваколат берувчи томонидан маъқулланса, бу ҳол унинг учун муайян ҳуқуқий оқибат туғдиради. Ваколатни вужудга келтирувчи асосларга кўра, вакиллик 2 турга бўлинади:

1) қонун бўйича вакиллик; бунда вакиллик ва В. меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади; у муомалага лаёқатсиз шахс (ёш болалар, акли заиф ва руҳий касал)ларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилади; 2) шартномавий вакиллик; бунда вакил ва унинг В. и вакил қилувчининг эрки билан юзага келади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАКОЛАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ЕР
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты