ВАЛАНЖИН ЯРУСИ

ВАЛАНЖИН ЯРУСИ (Швейцариядаги Невшатель ш. яқинидаги Валанжен қасри номидан) — қуйи бўр системаси (даври) пастдан иккинчи яруси. 1853 й. да Дезор (Desor) алоҳида ярус қилиб ажратган. Дастлаб аниқланган жойида денгиз типратикани, лелеципода ва аммонитли оҳактошлардан ташкил топган. Валанжин яруси жинслари Украинада ҳамда Альп, Карпат тоглари ва Кавказда бор. В. я. қизғиш оҳактошли жинслари Ўзбекистон (Ҳисор тоғлари)да ажратилган. Бир оз гипс ва фосфорит қатламлари ҳам учрайди. Бухоро вилоятида қумтош, қизил гиллардан иборат Валанжин ярусида нефть уюмлари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛАНЖИН ЯРУСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
БУХОРО ВИЛОЯТИ
УКРАИНА
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты