ВАЛЕНСИЯ

ВАЛЕНСИЯ — Венесуэла шим. даги шаҳар. Валенсия кўли соҳилида жойлашган. Карабобо штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 903 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Автомобиль йўллари тугуни, т. й. орқали Кариб денгизи ва Каракас ш. билан боғланган. Мамлакатнинг қ. х. райони марказларидан бири. Тўқимачилик, озиқ-овқат, кўн пойабзал, нефть кимёси саноати, целлюлозақоғоз, ёғочсозлик корхоналари, автомобиль, цемент, шина ва мебель з-длари бор. В. га 1555 й. да асос солинган. Шаҳар икки марта (1812 ва 1830 й. ларда) мамлакат пойтахти бўлиб турган. 19-а. меъморий ёдгорликлари: испанлар даврида қурилган собор, театр сақланган. Ун-т бор.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛЕНСИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ВЕНЕСУЭЛА
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты