ТОЛДОШЛАР (Salicaceae) — икки уйли ўсимликлар оиласи. Дарахт, бута ва баъзан яримбута. Барги оддий, спиралсимон жойлашган; гуллари бир жинсли, тўпгули кучала. Барг ёзилгунча ёки ёзилгандан кейин кучала ҳосил қилади. Гуллари ён баргчалар қўлтиғида. Чангчиси 8 тагача. Шамол ва ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Меваси бир уяли, кўп уруғли кўсакча, иккиуч паллага бўлинади, уруғининг тубида кумуш ранг туклари бор. Уруғлари шу туклар ёрдамида, ҳаво ва сув орқали тарқалади. Уруғидан ва қаламчасидан кўпаяди. Шим. ярим шарнинг мўътадил зонасидаги даре, кўл бўйларида нам ерларда усади. Толдошларнинг 3 туркуми, 400 дан ортиқ тури бор. Ўрта Осиёда 70 тури бўлиб, 40 таси маҳаллий, 30 таси интродукция қилинган. Мелиорация мақсадларида ва декоратив ўсимлик сифатида ўстирилади. Ёғочидан мебель, тахта, гугурт и. ч., уйжой курилишида фойдаланилади.