ВАЛИ МУҲАММАД

ВАЛИ МУҲАММАД (? – 1611.27.8) — Бухоро хони (1605—11), аштархонийлардан. Акаси Боқи Муҳаммад даврида Балх ноиби (1599—1605). Боқи Муҳаммад вафотидан сўнг Бухоро тахтига ўтқазилган. Вали Муҳаммаддан сўнг Балх ҳокими бўлган Надр Муҳаммадхон бошлиқ маҳаллий амалдорлар Имомқулихонни Бухоро тахтига ўтқазиш учун Вали Муҳаммадга қарши фитна уюштирганлар. 1611 й. баҳорида В. М. Имомқули ва Надр Муҳаммадхонлар билан бўлган курашда енгилгач, Имомқулихон Бухоро хони деб эълон қилинган. Вали Муҳаммад эса Эрон шоҳи Аббос ҳузурига қочиб борган. У шоҳ Аббос ёрдамида Мовароуннаҳрни қайтариб олишга ҳаракат қилган. Тарихчи Муҳаммад Юсуф мунший (17-а.) «Тарихи Муқимхоний» асарида ёзишича, шоҳ Аббос Имомқулихонга қарши курашиш учун Вали Муҳаммадга 80 минг кишилик қизилбошлилар қўшинини берган. Бироқ Самарқанд атрофидаги Боғишамолда бўлган жанг (1611 и. авг.)да Имомқулихон ғалаба қозонган, Вали Муҳаммад асир олиниб, қатл этилган.

Ад.: Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982,Ахмедов Б. А., Историко-географическая литература Средней Азии XVI— XVIII вв. (Письменные памятники), Т., 1985.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛИ МУҲАММАД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЭРОН
АМИР ТЕМУР
БУХОРО ХОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты