ВАЛЛАХ

ВАЛЛАХ (Wallach) Отто (1847. 27. 3, Кенигсберг — 1931. 26. 2, Гёттинген) — немис органик кимёгари. Бонн (1876 й. дан), Гёттинген ун-ти проф. (1889 — 1915). Асосий ишлари алициклик бири кмалар ва терпенлар кимёсига оид. У терпенлар синфига мансуб қатор бирикмалар (лимонен, фелландрен, терпинеол, фенхон, метилгептанон ва б.)ни ажратиб олган ва улар хоссала-рини ўрганган, шунингдек терпенлар-нинг изопренлар билан генетик боглан-ганлигини кўрсатиб берган (1891); аль-дегидлар ва кетонларнинг бирламчи ҳамда иккиламчи аминлар ва чумоли кислоталар билан қайтарилиб аминланиш реакциясини кашф этган. Германияда хушбўй моддалар ишлаб чиқарадиган корхона қуриш ташаббускорларидан бири бўлган. Нобель мукофоти лауреати (1910).


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛЛАХ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ГЕРМАНИЯ
КИМЁ
ОРГАНИК КИМЁ
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты