ТОЛУКА, ТолукадеЛердо — Мексиканинг марказий қисмидаги шаҳар, Толука тоғ оралиғи ҳавзасида, 2680 м баландликда жойлашган. Мехико штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 665,6 минг киши (2000). Транспорт йўлари тугуни. Тайёр қисмлардан автомобиль йиғиш, электротехника, кимё, тўқимачилик, кўнпойабзал, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Унт, музейлар бор. Курорт ва туризм маркази. Шаҳарга индейсларнинг қад. шаҳри ўрнида асос солинган, 1520 й. дан шаҳар мақомига эга.