ТОЛЬЯТТИ

ТОЛЬЯТТИ (1964 й. гача Ставрополь) — РФ Самара вилоятидаги шаҳар. Волга дарёсидаги порт. Т. й. станцияси. Куйбишев сув омборининг чап соҳилида. Аҳолиси 716,3 минг киши (1998). 3 шаҳар тумани бор. Т. га 1737 й. асос солинган. Волга ГЭС сув омборига сув тўлдирилиши муносабати билан (1950 й. лар ўрталарида) шаҳар бутунлай янги жойга кўчиридди. 1964 й. да П. Тольятти номига қўйилди.

Волга автомобиль здининг қурилиши (1967—72) шаҳар тараққиётига мухим таъсир кўрсатди. Машинасозлик ва металлсозлик («Автоваз» бош корхонаси) етакчи ўринда; трансформаторлар ишлаб чиқарилади, кема таъмирлашмеханика зди фаолият кўрсатади. Кимё саноати (минерал ўғитлар, синтетик каучук ва б.) ривожланган. 2 илмий тадқикрт инти, политехника инти, театр, ўлкашунослик музейи бор.


Кирилл алифбосида мақола: ТОЛЬЯТТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты