ТОМДИ ТУМАНИ

ТОМДИ ТУМАНИ — Навоий вилоятидаги туман. 1927 й. 3 июлда ташкил этилган. Жандан Конимех, Нурота туманлари, шимдан Қозоғистоннинг Қизилўрда, шарқцан Жанубий Қозоғистон вилоятлари, жан. шарқдан Жиззах вилояти, ғарбдан Учқудуқ тумани билан чегарадош. Майд. 42,4 минг км2. Аҳолиси 26,4 минг киши (2004). Туманда 7 қишлоқ фуқаролар йиғини (Керегетов, Кориз, Оққудуқ, Оқтов, Сўкитти, Томдибулоқ, Шели) бор. Туман маркази — Томдибулоқ қишлоғи.

Табиати. Туман ҳудуди Кизилкум чўлида жойлашган. Қад. палеозой (герцин) паст тоғлари — Томдитов, Оқтов, Олтинтов, Етимтоғ, Қуюқтов, Ўғиз, Бўкантов, Бўканмерей, Улиқизил, Жаманқизил даштлари, тоғ этакларида булоклар (Томди, Жинғилди ва б.) бор. Тоғлардан олтин қазиб олинади. Ботиқ кўп (Мингбулоқ — денгиз сатҳидан 12 м паст). Тоғлар атрофи текислик, қатор қум тепалари ва кўзанак қумлар бор. Иқлими кескин континентал. Янв. нинг ўртача траси —4,1°, энг паст т-ра —31°. Июлнинг ўртача траси 30°, энг юқори т-ра 40°. Йиллик ўртача ёғин 108 мм. Дарё ва кўллар йўқ. Тупроқлари қизил, қум тупроклар. Саксовул, каврак, туяқорин, селин, ранг, арпағон ва б. ўсади. Оқ қуйруқ (сайғоқ), жайран, архар, тулки, қобон, қуён, юмронқозиқ, бургут, қарға, калтакесаклар, эчкемар, бўғма илонлар, каклик ва б. бор.

Аҳолиси, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқлар, шунингдек, туркман, рус, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 0,6 киши.

Хўжалиги. Қ. х. нинг асоси — яйлов чорвачилиги. Асосан, қоракўл қўйлари боқилади. Туя, от ҳам кўпайтирилмоқда. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 1402 қорамол (шундан 710 сигир), 363,9 минг қўй ва эчки, 3,5 минг от, 2,5 минг туя боқилади (2003.) Туманда 279 хўжалик юритувчи субъектдан 7 ширкат, 47 фермер хўжалиги, 88 деҳқон хўжалиги, 65 хусусий корхона ва фирма, 3 акциядорлик жамияти, 4 масъулияти чекланган жамият, 2 ишлаб чиқариш. кооперативи ва б. фаолият кўрсатади (2003). Хўжаликларнинг умумий сонидан 245 таси микрофирма, 6 таси кичик 7 таси ўрта ва 21 таси йирик корхонадир.

Туманда 34 умумий таълим мактаби, қишлоқ хўжалиги. касбҳунар коллежи мавжуд (2004). 25 кутубхона, 11 клуб муассасаси, 1 театр, 2 музей бор. Касалхона, поликлиника, туғруқхона, дорихоналар, қишлоқ врачлик пунктлари ва б. тиббий муассасалари фаолият кўрсатади.

Томди тумани даги йирик қишлоқлар орасида автобуслар қатнайди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОМДИ ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҚОЗОҒИСТОН
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты