ТОМДИТОВ — Марказий Қизилқумдаги тоғ, деярли кенглик бўйлаб чўзилган. Шувоқтов, Оқтов, Буздуастов, Мурунтов, Қоратов каби тизмалардан иборат. Булардан энг баланди Оқтов тизмаси. Сувайирғич қисмида (Оқтов) текисланган юзалар бор, ён бағирлари тик, вақтинча сув оқувчи қисқа, баъзида дара шаклидаги ўзанлар билан кесилган этаклари тизмалардан емирилиб тушган шлейф ётқизиқлари билан крпланган. Горст — антиклиналь структурага эга. Турон плитасининг герцин бурмаланиши даврида шаклланган пойдеворининг ер юзасига чиқиб қолган ва янги тектоник ҳаракатлар таъсирида кўтарилган қисми бурмаланган ва метаморфизлашган палеозой даври сланец, оҳактош, доломит, гранитларидан тузилган. Икдими кескин континентал, қуруқ ва иссиқ. Йиллик ўртача т-ра 19°, янв. нинг ўртача траси —3,6°, энг паст т-ра —33° гача, июлники 27—30°, энг юқори т-ра 46—48° га кўтарилади. Томдитовнинг ён бағирлари ва этакларида бўз, қўнғир, қумли чўл тупрокларида асосан, шувоқ, боялич, арпағон ва б. ўсимликлар ўсади. Улардан яйлов сифатида фойдаланилади. Томдитовда оҳактош, мармар, боксит, олтин ва б. қазилма бойликлар очилган.