ТОМИЗМ — Фома Аквинский таълимоти ва у асос солган католицизм фалсафаси ва илоҳиётидаги йўналиш. Христианлик ақидаларини Аристотель фалсафаси билан бирлаштирган. Томизм 13-а. да Европада (схоластикада) ҳукмрон мавқени эгаллаган. Августин платонизмини сиқиб чиқарган ва аверроизмга қарши турган. Кейинчалик унинг таъсири бўшашиб қолди. 19-а. охиридан неотомизм шаклида қайта тикланиб, католик черковининг расмий фалсафий таълимоти деб эълон қилинди.