ТОМОНАГА Синъитиро (1906.31.3 Киото —1979.8.7) — япон назариётчи физиги. Квант электродинамика асосчиларидан бири. Киото унтини тугатган (1929). Физика ва кимё и. т. интида ишлаган (1932 й. дан). Ўз билимини Лейпциг унтида такомиллаштирган (1937—39). Токио унти проф. (1941 й. дан). Илмий ишлари квант электродинамика, майдон квант назарияси, мезонлар назарияси, ядро физикаси, космик нурлар физикаси ва б. га оид. Мезоатомлар мавжудлигини башорат қилган (1940), квантмеханик коллектив ҳаракат назарияси (1955) ва б. ни ишлаб чиққан. Нобель мукофоти лауреата (1965; Р. Фейнман ва Ж. Швингер билан ҳамкорликда).