ВАЛЮТА ОПЦИОНИ (лот optio – танлаш, истак) — 1) валюта лот (сотишга қўйилган миқдор)ини келишилган муддат давомида ва келишилган нархлар бўйича сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқи учун тузилган контракт;
2) контрактнинг мукрбил валюта шартларини танлаш ҳуқуқи. Валюта опциони шартномада изоҳланади, тегишли томонга маълум муддат ичида ёки маълум ҳолат вужудга келган шароитда бошқа валютага ўтиш имкониятини беради. Бу валюта арбитражи учун ҳам имконият яратади. Опцион тўловнинг жойи, усули, шакли билан боғлиқ бўлган валюта шартларидан келиб чиқади. Шартнома тузищда Валюта опциони шартларини аниқ ифода қилиш муҳим амалий аҳамиятга эга, яъни жиддий фойда ёки зарар кўриш б-н боғлиқ. Опцион тўловни келишилган муддатнинг исталган кунида тўлаш ёки тўлашдан воз кечиш имконини беради.