ВАМПИРЛАР

ВАМПИРЛАР, арвоҳ шапалаклар, десмодсимонлар (Desmodontidae) — кўршапалаклар оиласи. Вампирларни баъзан барг бурунлилар оиласига кенжа оила сифатида киритилади. Танасининг уз. 6,5—9 см. Юқори жағидаги курак тишлари йирик ва ўткир; қозиқ тишлари яхши ривожланган; кейинги (озиқ) тишлари майда, қисман редукцияга учраган. Ичаги калта, ошқозони чўзилувчан бўлиб, бирданига кўп миқдордаги озиқни сақлашта мослашган. Вампирлар уруғи Жан. ва Марказий Америкада тарқалган. Фақат иссиққонли ҳайвонлар (сут эмизувчилар, қушлар) қони билан озиқланади, одамга ҳам ҳужум қилиши мумкин. Курак тишлари билан ўлжаси терисини кесиб, оқиб чиқадиган копни сўриб олади. Ўлжаси оғриқ сезмайди. Вампирлар сўлагида қон ивишининг олдини оладиган модда бўлади. Вампирлар қутуриш касаллигининг резерванти (сақловчиси) ёки ташувчиси бўлиши мумкин. Баъзан Вампирлар молларга етказган жароҳат битмасдан йиринг бойлаганида улар ҳалок бўлади. Катта ёки оддий Вампирлар (Desmodus rotundus) кўп учрайди. Улар чорвачиликка катта зиён келтиради.


Кирилл алифбосида мақола: ВАМПИРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты