ТОНАЛ ТИЛЛАР

ТОНАЛ ТИЛЛАР — лексик ва (ёки) грамматик маъноларни фарклаш учун хизмат қилувчи тонларга эга бўлган тиллар. Фонологик жиҳатдан тон — лексик ва грамматик маъноларни фарклаш учун қўлланадиган фарқловчи товуший воситалардан бири. Тонал тиллар Жан. Шарқий Осиё (хитой, Вьетнам, лаос, бирма тиллари), Африка (нилот тиллари, ква, банту ва б. тиллар) ва Америкада (миштек, машатек, трике ва б. тиллар) таркалган. Баъзи Тонал тиллар (мас., хитойтибет тиллари)да тонлар, асосан, лексик маънодорликка эга бўлса, бошқаларида грамматик фаркларни (отларда сон ёки жинс, феъл замони, инкор ва шу каби) хам ифодалаши мумкин. Аксарият Тонал тиллар учун тонлар ва сўз урғусининг ўзаро муносабати масаласи мунозаралидир; баъзи Тонал тиллар учун эса урғунинг мавжудлиги ва вазифаси ҳақида ишонарли далиллар мавжуд эмас. Шуни айтиш керакки, урғу бир сўзда бирдан ортиқ бўлмайди, тон эса бир сўзда 4 тагача (хитой тили) бўлиши мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ТОНАЛ ТИЛЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЛАОС
ВЬЕТНАМ
USTINOVA - Сон
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты