ТОНЗИЛЛИТ

ТОНЗИЛЛИТ (лот. tonsilla — муртак безлари) — муртакнинг яллиғланиши. Ўткир (қ. Ангина) ва сурункали Тонзиллит фарқ килинади. Сурункали Тонзиллитга тез-тез ангина билан огриш, шунингдек, бурундан қийналиб нафас олиш, бурун ёндош бўшликларининг яллиғланиши, чириган тишлар (қ. Тиш чиршии) сабаб бўлади. Бемор томоғига бирор нарса қадалгандек сезади, томоғи оғрийди, ачишади, баъзан оғриқ қулоққа ўтади. Сурункали Тонзиллитда иситма (37,3—37,5° гача) узок, (хафталаб, ҳатто ойлаб) давом этиши, шу билан бирга бемор ланж бўлиб, боши оғриши, иш қобилияти пасайиши мумкин. Тонзиллитни фақат мутахассис врач даволайди: дезинфекцияловчи эритмалар билан томоқ чайилади, муртак каналлари ювилади, сўнг йодглицерин аралашмаси суртилади ва физотерапевтик муолажалар буюрилади. Сурункали Тонзиллит тез-тез қўзиб туради. Касалликдан юрак ва буйрак функцияларининг бузилиши ҳамда бўғимларда оғриқ пайдо бўлиши каби асоратлар қолиши мумкин. Бундай асоратлар юз бермаслиги учун лозим бўлганда операциялар қилиб, муртаклар олиб ташланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОНЗИЛЛИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИШ
ЕР
ЯСАМА ТИШ
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты