ТОНИК ШЕЪР ТИЗИМИ

ТОНИК ШЕЪР ТИЗИМИ (юн. tonos — урғу) — мисралардаги урғу микдори билан ўлчанадиган шеър тузилиши, унда урғусиз сўзлар микдори ихтиёрий бўлади. Тоник шеър тизими ҳам силлабик шеър тизими каби энг оддий шеър шаклларидан ҳисобланади. Силлабик шеър тизими қўшиқбоп ва куйбоп шеърларда қўлланса, Тоник шеър тизими турли халкларнинг насрий шаклларида, кўпроқ мақол, матал, топишмоклар ва б. да ишлатилади. Тоник шеър насрга яқин бўлади, у, одатда, аллитерацияли, қофиядош мисралар уйғунлигини ажратиб кўрсатиш учун хизмат қилади. Қофияланмаган Тоник шеър тизими қофияланган тоник шеърлардан кескин фаркданади, яъни у мисралараро урғуларнинг бир хиллигига қатъий амал қилади. Агар урғули бўғинлар билан урғусизлари маълум тартибда келса, Тоник шеър тизими билан силлабиктоник шеър ўртасидаги оралиқшеър шакли вужудга келади. Бунда шеърий ўлчов ҳам иштирок этади. Ҳозирда рус шеъриятида Тоник шеър тизими ҳам, силлабиктоник шеърлар ҳам баравар яратилмоқда. Рус шоирларининг ўзбекча таржима қилинган асарларида Тоник шеър тизими қоидаларига риоя килинади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОНИК ШЕЪР ТИЗИМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ЕР
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири нима дейилади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты