ТОПАЗ

ТОПАЗ (юн. topazos — Кизил денгиздаги орол номидан) — оролли силикатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Al2[SiO4][OH,F]r Fe2Қ, Fe3Қ, Ti, Cr, V ва б. аралашмаларга эга. Ромб сингонияда кристалланади. Рангсиз, оч сариқ, оч ҳаво ранг, пушти бўлиб, нур таъсирида ўзгаради. Топазнинг 60—80 кг дан 120 кг гача бўлган кристаллари маълум. Қаттиклиги 8, зичлиги 3,4—3,6 г/см3. Т. асосан, рангли пегматит ва пневмотолит конларида дала шпати, кварц, турмалин, берилл, вольфрамит, касситерит билан бирга, баъзан эса сочмаларда учрайди. Топазнинг пикнит, физалит (пирафизалит) каби турлари мавжуд. Шаффоф Топаз — учинчи тартибли қимматбаҳо тош. Т. ли жинслар (грейзенлар) оловбардош материал сифатида ишлатилади. Топаз конлари Украина, РФ (Урал), Бразилия, Мадагаскар ва Японияда мавжуд. Ўзбекистонда Қурама, Чатқол ва Марказий Кизилкум тоғларидаги фейзенларда учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОПАЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МИНЕРАЛ
ЯПОНИЯ
УКРАИНА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты