ТОПОГРАФИК АНАТОМИЯ

ТОПОГРАФИК АНАТОМИЯ — аъзоларнинг ўзаро жойлашуви ва уларнинг қон томири ҳамда нервларга нисбатан муносабатини ўрганадиган фан. Амалий аҳамиятга (хирургияда) эга. Топографик анатомия танани айрим соҳаларга ажратиб ўрганади. Топографик анатомияда нормал анатомия усулларидан ташқари, мурдани қаватмақават кесиб очиш, музлатилган танани арралаш, рангли бўёқлар юбориб томирларни тўлдириш, рентгенографик, рентгеноскопик ва ҳ. к. усуллар ҳам қўлланади. Топографик анатомиянинг аҳамияти фақат оператив хирургия фани доираси билан чегараланиб қолмайди. Тиббиётнинг ҳар қандай соҳасига, хирургия каби, топографиканатомик маълумотлар ҳам зарур. Мас., ички касалликлар шифокори (терапевт) аъзоларнинг патологик ҳолати тўғрисида фикр юритиш учун уларнинг акстасвири (чегаралари)ни, физиологик силжиш ҳудудларини, аъзолар шакли ва тутган ўрнининг турли ёш ва жинслардаги, ҳар хил қоматли кишиларда қандай бўлиши мумкинлигини билиши, асаб шифокори эса бирор патологик жараённинг (ўсма, қон қуйилиши) ўрнини аниқлаш учун бош ва орқа мия ҳамда уларнинг ўтказувчи йўллари топографиясини билиши зарур ва ҳ. к.

Топографик анатомияни дастлаб, 18-а. да рус анатоми П. А. Загорский (1789-1846), сўнг хирург И. В. Буяльский (1789 — 1866) ўрганди. 19-а. да Н. И. Пироговнингтадқиқотлари Топографик анатомияни фан сифатида шакллантирди. Ўзбекистонда Топографик анатомия соҳасидаги дастлабки и. т. 20-й. ларда бошланди; 1920 й. да Туркистон унти тиббиёт фти қошида ташкил этилган биринчи кафедрада проф. В. Ф. ВойноЯсенецкий бошчилигида йирингли жаррохлик, кейинчалик Б. А. Стекольников раҳбарлигида коллатерал қон айланиши ва ички аъзолар иннервацияси тажрибада ўрганилди. 60-й. ларда проф. Ф. Ф. Амиров бошчилигида кекирдак ва бронхларни пластик операция қилишга оид тадқиқотлар олиб борилди ва у клиник амалиётга татбиқ қилинди. Меъданинг сурункали яллиғланиш модели ишлаб чиқилди, биринчи бўлиб гастроскопия қўлланилди, яллиғланиш касалликларида марказий ва периферик нерв системаларининг ўзгариши чуқур ўрганилди (С. А. Долимов). 70-й. лардан Тошкент тиббиёт интида пульмонология, юрак томир патологияси, жаррохлик тикиш материалларининг янги турлари ўрганилди ва татбиқ этидди (Н. Ҳ. Шомирзаев), Самарқанд тиббиёт интида диафрагманинг топографик анатомияси ва жарроҳлиги (В. Я. Бараков), Андижон тиббиёт интида ички аъзоларнинг ёшга боғлиқ топографияси (И. Қ. Қосимхўжаев), Тошкент врачлар малакасини ошириш интида новокаинли блокадаларнинг турли хил усуллари (А. Ғ. Мирзамуҳамедов), Тошкент тиббиёт педиатрия интида ёшга қараб таянчҳаракат аппаратининг ўзгариши ўрганилди (Ш. М. Аҳмедов).


Кирилл алифбосида мақола: ТОПОГРАФИК АНАТОМИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИББИЁТ
АНАТОМИЯ
ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты