ТОПОГРАФИК ПЛАН — жой контурлари ва рельефининг кичрайтириб, ўзига ўхшаш ҳолда, Ер сфериклигини ҳисобга олмай қоғозда тасвирланган горизонтал проекцияси. Топографик планда жойнинг предмет ва контурлари monoepaфик шартли белгилар билан, рельеф эса горизонталлар билан тасвирланади. Топографик планда масштаб ўзгармас, контурлар тасвири эса, уларни жойдаги ҳолати (қиёфаси) билан ўхшашлигини сақлаган бўлади. Топографик план 1:5 000, 1:2 000, 1:1 000, 1:500 масштабларда, асосан, жойнинг топографии съёмкасини бажариш билан ёки айрим ҳолатларда харитафафик материаллар асосида тузилади.
Топографик план вазифаси хилмахил бўлиб, асосан, шаҳар ва аҳоли яшаш жойларининг бош планини ишлаб чиқиш, ер кадастрини олиб бориш ва б. мақсадлар учун топографик асос сифатида хизмат қилади.