ТОПОГРАФИК ШАРТЛИ БЕЛГИЛАР — план ва хариталарда жой объекти ва улар тўғрисидаги тафсилотларни график тасвирлаш тизими; улар ёрдамида объект ва тафсилотларнинг ўрни, сифати ҳамда соний тавсифлари кўрсатилади.
Топографик шартли белгилар бир нечта асосий турларга бўлинади. Ўз ўлчамлари бўйича план масштабида ҳақикий нисбатлари сакланган ҳодда тасвирланиши мумкин бўлган объектлар масштабли шартли белгилар билан берилади; план масштабида ташқи кўриниши (контури)ни тасвирлаш имкони бўлмаган ёки тасвирлаганда ҳам кичкиналигидан нуктага айланиб кетадиган объектлар масштабсиз шартли белгилар билан берилади. Бу белгилар объектлар ўрнашган жойни, уларнинг сифат ва соний тавсифини кўрсатиш имконини беради. Бунда объектлар ўрнашган жой шартли белгининг биронбир нуқтаси билан кўрсатилади; чизиқяи объектлар — дарёлар, йўллар, алокэ симлари, чегаралар ва ҳ. к. чизикли шартли белгилар билан кўрсатилади. Бу белгилар объектларнинг ўрнини, уларнинг бўйлама ўқи бўйича кўрсатиш имконини беради.
Бирор объект плани унинг вазифаси ва масштабига қараб, масштабли ва масштабсиз шартли белгилар билан тасвирланиши мумкин. Мас., йирик масштабли топографик планларда ҳамма аҳоли яшайдиган жойлар масштабли белгилар билан кўрсатилади. Майда масштабли хариталарда эса улар, одатда, масштабсиз белги — пунсон билан кўрсатилади. Топографик шартли белгилар тузиладиган харитани мақсад мазмунига қараб ишлаб чиқилади.