ВАНЖ ТИЗМАСИ

ВАНЖ ТИЗМАСИ — Помирдаги тоғ тизмаси. Уз. 80 км, эни 15 км. Ванж тизмаси Ванж ва Язғулом дарёлари ҳавзалари орасидаги сувайирғич. Шарқий қисми баланд (4500—5600 м), ғарбий қисми камбар. Водийлари жуда чуқур ва тор. В. т., асосан, қуйи палеозойда ҳосил бўлган гранит, гнейс, кварцит, мармар, шу-нингдек қумтош, конгломерат каби жинслардан таркиб топган. Ванж тизмасида ўсимлик сийрак; арча, наъматак, дўлана ўсади, баъзи ерларида яйловлар учрай-ди. 4000 м дан юқрридаги тоғ тепалари доимий қор ва музлик билан қопланган. Музликларнинг умумий майд. 221,1 км2.


Кирилл алифбосида мақола: ВАНЖ ТИЗМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ПОМИР
ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЯНЎПАН
ЕВРОПА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты