ВАНИЛИН

ВАНИЛИН (3-метокси, 4-гидрооксибензальдегид) , СҲН8О, — ваниль ҳиди келадиган рангсиз, аччиқ кристалл модда. Мол. м. 152,15. Суюқланиш т-раси 81—83», қайнаш т-раси 284-285° (СО2 муҳитида). Т-ра кўтарилганда парчаланмай, сублиматланади. Сувда оз эрийди, спирт, эфир, хлороформ ва б. эритувчиларда яхши эрийди. Ванилин ваниль меваларида гликозид ҳолида учрайди. Синтетик Ванилин лигниндан, гваякол ҳамда эвгенолдан олинади. Озиқ-овқат, атир-упа саноатида ва тиббиётда ишлатилади. Ванилиннинг қанд кукуни билан аралашмаси «ваниль шакари» музқаймоқ ва турли қандолат маҳсулотлари и. ч. да қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАНИЛИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЬЦИЙ
НАТРИЙ
УГЛЕРОД
КАЛИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты